Жамият
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи фуқаро ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб, деҳқон хўжалигини суғориб келгани ва “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига катта зарар етказгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
“Ўзсувтаъминот” АЖнинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи Ў.А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилган.
2010 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этган фуқаро “Талимаржон—Муборак” магистраль қувурига (Д-76 мм қувур) ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.
“Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида унинг бу қилмиши фош бўлиб, жамиятга 282 миллион 716 минг 280 сўм зарар етказгани аниқланган.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Ў.А.га 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади ва судланувчи суд залидан қамоққа олинди. Шунингдек, ундан 282 миллион 716 минг 280 сўм зарар ундириладиган бўлди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ