Жамият
18 октябрь куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда Хоразмшоҳлар ва Мўғуллар давлати алоқалари мавзусида биринчи ўзбек-мўғул конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция давомида Мўғулистондаги энг йирик миллий университет билан Ўзбекистондаги 3 та олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. Маъмун университети эса Мўғулистон миллий кутубхонасидан фойдаланиш борасидаги келишувга эришишга яқин.
“Мўғулистондаги конференция биз учун ниҳоятда манфаатли бўлди. Конференцияда ХИИИ асрнинг биринчи ярмида мўғуллар томонидан Туркистондан шарқий ўлкаларга олиб кетилган асирларнинг кейинги тақдири ҳақидаги фараз, тахминларимизнинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Бу борада тадқиқотларимизда эълон қиламиз. Мўғулистонлик дўстларимиз билан келгусидаги ишларимизни режалаштириб олдик. Сафаримиз юзасидан тўлиқ маълумот ва кўрсатувларни тез орада эълон қиламиз. Экспедициямизга ёрдам берган барчага — қозоғистонлик миллатдошларимизга, мўғул дўстларга миннатдорчилик билдирамиз”, — дейилади Жалолиддин Мангуберди ва Хоразмшоҳлар сулоласи билан боғлиқ тадқиқотлар, янгиликлар бериб бориладиган каналда.
Шунингдек, келгуси йил иккинчи ўзбек-мўғул конференцияси Урганчда ўтказилишига келишиб олингани қўшимча қилинган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ