Юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

Сақлаш
14:44 / 19.10.2023 772 0

Мактабларнинг 10 ва 11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Йўналишлар қуйидагича:

- математика-физика;

- она тили-чет тили;

- кимё-биология;

- математика-чет тили.

Ҳозир математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олаётгани маълум қилинди.

Вазирликка кўра, 2024–2025-ўқув йилидан ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//