Жамият
Ўзбекистонлик олима аёл 17 йиллик изланишлари натижасида ерёнғоқнинг янги “Лидер” навини яратди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфират Аманова 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди. Изланишлар самараси ўлароқ, олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган “Лидер” навини яратишга ва Давлат реестрига киритилишига муваффақ бўлди.
“Лидер” навли ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Қолаверса, ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этиши аҳамиятлидир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56605
Жамият
55806
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ