Спорт
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тадбирнинг кун тартибидан қитъа бокси ривожига оид бир қатор масалалар, шунингдек, 2022 йил минтақада ўтган барча мусобақалар ҳисоботи ўрин олди.
Ўзбекистон бокс федерацияси ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиёда “Йил федерацияси” дея тан олинди ва қитъа бокс конфедерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Совринни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ