Жамият
ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг рус тилидаги каналида хабар берилди.
Хабарга кўра, 15 октябрь ҳолатига ҳужумлар оқибатида 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.
Ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси ватандошлар орасида қурбонлар борлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдиргани йўқ.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган исроилликлар сони 1500 нафардан ошган, 2,5 мингга яқин одам яраланган.
Исроил зарбалари туфайли Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони эса 2670 кишига етди, камида 9600 киши жароҳатланган. Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини ўққа тутганидан кейин мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ