Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди

Сақлаш
17:50 / 16.10.2023 1141 0

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Делегация аъзолари Самара вилоятида ушбу давлатда ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда.

Учрашувларда ўзбекистонлик ватандошларнинг кўплаб муаммолари ечилиб, таклифлари қўллаб-қувватланмоқда.

Ишчи гуруҳ Самара давлат йўллар университетида таълим олаётган 250 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилди. Мулоқот давомида талаба-ёшлар таълимни Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириш, тўлов-контрактлар, таълимни тугатаётган ёшлар томонидан муносиб иш ўринларига жойлашиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Маълумот ўрнида, Самара вилоятидаги 25 та олий таълим муассасаларида 2 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади.

Республика комиссияси бунгача Новосибирск ва Томск вилоятларида ҳам ёшлар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказганди.

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//