Жамият
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги кўп қиррали алоқалар ривожланиб бораётганини қайд этди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Маданият, кинематография ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Беларус етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этди.
МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56605
Жамият
55806
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ