Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.
Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.
Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ