Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётганлиги акс этган суратлар тарқалди.
Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан тезкор ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, хабарда таъкидланган маълумотлар асоссиз. 2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд бўлган.
200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган.
Ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмаган.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ