Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Мирзо Улуғбек” онлайн мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Онлайн мактаб доирасида ҳозирда тест-синов тариқасида учта тоғли ва чекка ҳудуддаги мактаблар танлаб олинган. Булар Жиззах вилояти Фориш тумани 7-сонли, Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани 70-сонли ва Сурхондарё вилояти Денов тумани 62-сонли мактаблардир.
Мазкур мактабларда юқори синф ўқувчилари математика ва инглиз тили фанларидан қўшимча таълим олади.
Ушбу онлайн мактабни ташкил қилишдан мақсад республиканинг чекка ҳудудлари ва тоғли жойларда таълим сифатини ошириш ҳамда ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Мазкур лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ