Жамият
Тошкент шаҳри Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши оқибатида 5 киши жабрланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бешқайрағоч кўчасида котлован қазиш ишлари олиб борилаётганида “Шафоат” МЧЖ ходимларини тупроқ босиб қолган. Оқибатда, 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим шифохонада, 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда. Учтепа тумани Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан 11-октабр куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56690
Жамият
55910
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ