Жамият
Тошкент шаҳри Учтепа туманида ўпирилиш юз бериши оқибатида уч киши тупроқ остида қолиб кетган бўлиши мумкин. ФВВ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотни тақдим этди.
“Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган”, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56605
Жамият
55806
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ