Жамият
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритувчи бир гуруҳ ўқитувчилар “Маърифат” газетасини сақлаб қолиш борасида мурожаат қилди.
“Ҳурматли давлат идоралари ва таълим ташкилотлари раҳбарлари, қадрли ҳамкасблар, умумтаълим мактабларининг фидойи ва заҳматкаш ўқитувчилари, биз мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритувчи бир гуруҳ ўқитувчилар сизларга юртимиз келажагига дахлдор ўта муҳим масала юзасидан мурожаат қилмоқдамиз”, − деб бошланади мурожаат матни.
“Сўнгги йилларда мажбурий обунага қарши кураш баҳонасида ўқитувчилар ва босма таълим нашрлари ўртасидаги алоқа деярли узилди. Ҳар йили кўплаб газета ва журналлар ёпилмоқда. Мантиқий олиб қаралганда − бу миллий фожиадир. Ўз вақтида юз минглаб нусхаларда нашр этилган, мамлакатимиз зиёлиларининг отахон нашри − “Маърифат” газетаси ҳам оғир аҳволда, ёпилиб кетиш даражасига келиб қолган”.
Шунингдек, мурожаатда босма нашрлар, хусусан, таълим нашрлари ривожи учун хизмат қиладиган Президент Қарорлари(2022 йил 11 майдаги 241-ПҚ ва 2022 йил 27 июндаги 294-ПҚ)да таълим муассасаларини таълим нашрлари, хусусан “Маърифат” ва “Учител Узбекистана” газеталари билан таъминлаш кўзда тутилгани, бироқ мазкур қарорлар ижроси масъул раҳбарлар томонидан етарлича таъминланмагани айтилади.
“Ҳурматли давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари! Сизлардан Президентимиз томонидан қабул қилинган, юқорида кўрсатиб ўтилган қарорларнинг ижросини таъминлашларингизни сўраймиз. Зеро, бу билан ҳам хизмат бурчингизни бажарган, ҳам мамлакатимиз келажагига ҳисса қўшган бўлар эдингиз. Чунки таълим муассасаларига етиб борган “Маърифат” газетасининг ҳар бир сони ўша таълим муассасасида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг малака ва савиясининг, тажриба ва маҳоратининг, ўқувчиларнинг эса билим сифатининг ўсишига кўмак беради.
Ҳурматли ўқитувчилар, азиз ҳамкасблар! Келинг, билим ва маҳоратимизни ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, ўқиш ва ўрганиш учун хизмат қиладиган севимли газетамиз “Маърифат”га обуна бўлайлик. Биз улкан кучмиз. Агар обуна бир кишига қимматлик қилади десангиз, 5-6 киши бирикиб обуна бўлсак ҳам, севимли газетамизнинг тиражи юз минг нусхадан ошарди.
Ҳурматли ҳамкасблар, севимли газетамиз “Маърифат”га обуна бўлайлик!», — дейилади мурожаатда.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ