Жамият
Ўзбекистонда энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 километр/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Аввалроқ қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлаши жорий қилингани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ