Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташриф доирасида Қозон шаҳрида Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди. Бу Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди. Савдо ва инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, Жиззах вилоятида технопарк қурилиши давом этмоқда.
Кимё тармоғи ва машинасозликда йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жиззах шаҳрида Қозон федерал университетининг филиали ишламоқда. Куни кеча Қозон шаҳрида ўтган учинчи Ўзбекистон—Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг якунлари, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларида Россиянинг “Алабуга” ва “Мастер” технопарклари билан янги саноат паркларини ташкил этиш бўйича эришилган келишувлар қайд этилди.
Металларга ишлов бериш, ахборот-коммуникация, уй-жой коммунал соҳаларида истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, таълим, туризм ва ёшларга оид сиёсатда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида муҳим йўналишлар бўйича амалий шериклик лойиҳаларини қўшма “йўл харита”лари асосида илгари суришга келишиб олинди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага йўл олди.
Россия пойтахтининг “Внуково-2» аэропортида давлат раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 6-октабр куни икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказади. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ