1 ноябрдан электрни кўп ишлатганлар учун нархлар каррасига ошади

Сақлаш
19:55 / 05.10.2023 1960 0

Энди электрни кўп ишлатган одамлар пулини 4 каррагача қиммат тўлайди.

Ҳукумат қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб:

электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган ИИИ гуруҳ истеъмолчиларига:

1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар (590 сўм);

5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар (885 сўм);

10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар (1180 сўм) ўсувчи коэффициент қўлланилади.

Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//