Илм-фан
Жорий йил 28 сентябрь — 2 октябрь кунлари Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, сенатор Азамат Зиёнинг Италияга амалий ташрифи ташкил этилди.
“Дунё” агентлигининг ёзишича, ташриф давомида Неапол шарқшунослик университети, Ла Сапиэнза университети олимлари ҳамда Италия Марказий давлат архиви ва Сандро Тети Публишинг Ҳоусе нашриёт уйи мутасаддилари билан самарали учрашувлар ўтказилган.
Неапол шарқшунослик университети профессори Микеле Бернардини Италияда Амир Темур ва темурийлар даврига оид кўплаб тарихий манбалар мавжудлигини таъкидлаб, Генуя, Венеция ва Рим архивларидан жиддий изланишлар қилиш заруриятини билдирди. У Италияда мазкур даврга оид тарихий манбаларни ўрганиш ва уларнинг каталогини шакллантиришда амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ва Неапол шарқшунослик университети ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, илмий академик алмашинувларни йўлга қўйиш, “Ўзбекистон ва Италия шарқшунос олимлар клуби”ни ташкил этиш, Италияда Амир Темур ва темурийлар меросига оид анжуманлар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Азамат Зиёнинг Ла Сапиэнза университети профессори Магда Педачи билан кечган мулоқоти чоғида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилиги, 20 асрда туркистонликларнинг Европадаги ҳаёти, шу жумладан Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик аскарларнинг Италия партизанлари билан биргаликда фашистларга қарши курашда иштироки тўғрисида фикр алмашилди. Магда Педаче қадимги Туркистон ҳудуди, Марказий Осиё ва Ўрта Ер денгизи бўйича маълумотлар сақланадиган Италия муассасалари ҳамда тадқиқотчилари билан ҳамкорлик ўрнатишда кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ