Жамият
Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси 15 июль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бир қиз тўрт эркак томонидан зўрланган ҳолат ҳақида хабар берди.
Лойиҳага қизнинг ота-онаси мурожаат билан чиққан. Яқинларининг сўзларига кўра, қиз ўша куни уйидан 300 метр узоқликда бўлган қариндошиникига борган. Йўлда у қишлоқдошининг уйи ёнида бир гуруҳ маст одамларни кўрган. Қиз уларни айланиб ўтиш учун йўлнинг нариги томонига ўтган. Бироқ қўшниси унинг қўлидан ушлаб олган ва унга муқаддам судланган яна бир киши қўшилган. Nemolchi.uz уларнинг исмларини ҳам келтирган.
Қизни зўрлик билан уйга судраб киришган, уч киши уни калтаклаган ва зўрлаган, қаршилик кўрсатмаслик учун унга пичоқ билан таҳдид қилишган, деб ёзади лойиҳа. Кейин эркаклар танишига қўнғироқ қилиб, уни зўрлашга қўшилишга таклиф қилган. Кейин қизни ўлдираман деб қўрқитиб, яна калтаклашган ва жим туришини айтишган.
Шундан сўнг, қиз қонга беланган кўйлаги билан шок ҳолатда қариндошиникига етиб келган ва туман ички ишлар ходимига мурожаат қилинган. Жабрланувчининг қариндошлари айтишича, туман ИИБ ходими ҳафта охири эканлигини ва шунинг учун душанба куни келишларини айтган, аммо душанба куни у экспертиза учун йўлланма бермаган. Шундан сўнг улар прокуратурага боришга мажбур бўлган, суд экспертизаси эса шундан кейингина — 18 июль куни ўтказилган.
“Гарчи бундай ҳолларда экспертизани тезроқ ўтказиш муҳим бўлсада, туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли зўрлаш воқеасидан кейин уч кун йўқотилди. У „тасодифан” ишни кечиктирдими? Яна қанча зўрлаш ҳолатларига индамай турган экан? Нега у учун адолатдан кўра, зўрловчиларнинг репутацияси муҳимроқ? Қандай қилиб у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаши мумкин?», — дея ўртага савол ташламоқда Nemolchi.uz лойиҳаси.
Жабрланувчининг қариндошлари, шунингдек, экспертиза натижалари 24 июль куни эълон қилинганлигини хабар қилишди: биоматериалларда бир нечта намуналар топилган бўлсада, иш фақат илгари судланган битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган. У Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан (Номусга тегиш) айбланмоқда, у 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
“Афтидан, каттақўрғонлик ҳуқуқ ҳимоячилари фақат аввал жазо муддатини ўтаб бўлганларнигина айбдор қилишга қарор қилган. Ахир, гуруҳ бўлиб номусга текканлик учун жазо қатъийроқ”, — дейилади лойиҳа хабарида.
Қизнинг қариндошлари сўзларига кўра, қолганлар бу ишга жалб қилинмаган. Айтилишича, уларнинг икки нафари Россияга ишлаш учун кетиб қолган.
Nemolchi.uz лойиҳаси Бош прокуратурага ушбу ишни назоратга олиш ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ фаолиятини текширишни сўраб мурожаат қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ