Тошкентда автобус ҳайдовчиси уч ойдан бери ойлик олмаётганига муносабат билдирилди

Сақлаш
19:49 / 04.10.2023 1129 0

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси 3 ойдан буён ойлик маоши олмаётганлиги ҳақида аудиоёзув тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 8 та автобус саройи филиалларида хизмат кўрсатувчи автобус ҳайдовчиларининг ойлик маошлари қуйидаги тартибда ҳисобланади:

Ишланган ой тугагач кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасига қадар ҳайдовчиларнинг 1 ойда ишлаган иш соати, бажарган қатновлар сони, мунтазамлиги ҳисоблаб текширилади.

Кейин эса ҳайдовчининг бир ой давомида йўналишда ҳаракатланган вақтда содир этган қоидабузарликлари текширилади.

Барча маълумотлар йиғилгандан сўнг, кейинги ойнинг 10-санасидан ойлик маошининг аниқ ҳисоби чиқарилади. Шундан сўнг, белгиланган ойлик маошлари ҳайдовчиларга тўлана бошлайди.

Мурожаатда келтирилган маълумот, яъни автобус ҳайдовчиси 3 ойдан буён ойлик маоши олмаётганлиги ҳақидаги маълумот ёлғон эканлиги маълум қилинди.
 

“Айни пайтда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 8 та автобус саройи филиаллари ҳайдовчиларининг фақатгина август ойи учун қисман қарздорликлари мавжуд бўлиб, ҳафта якунига қадар тўлиқ қопланиши белгиланганлигини маълум қиламиз”, — дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//