Жамият
“Ипак йўли дурдонаси” ХВ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Эрон маданият вазирининг ўринбосари, Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий бошчилигидаги ушбу давлат делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият ва кино соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги тарихий алоқаларни инобатга олиб, Алишер Навоий ва Шарофиддин Али Яздий каби буюк аждодлар ҳақида ҳамкорликда фильмларни суратга олиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Муҳаммад Хазаий, шунингдек, Ўзбекистон ва Эронда ўзаро кино ҳафталикларни ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Эрон Кино ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ