Президентнинг хорижий ташрифларидан асосий мақсад нималар экани айтилди

Сақлаш
17:18 / 04.10.2023 900 0

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хорижий ташрифлардан асосий мақсадлар нималар экани ҳақида маълумот берди.

Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, ўтган бир ой Шавкат Мирзиёев фаолияти ташқи сиёсий тадбирларга ниҳоятда бой бўлган. Хорижий ташрифлардан асосий мақсадлардан бири Ўзбекистонда иш ўринларини кўпайтириш экани айтилди.
 

“Охирги бир ойда президентимиз Шавкат Мирзиёев фаолияти ташқи сиёсий тадбирларга ниҳоятда бой бўлмоқда. Интенсив ва самарали хорижий ташрифларнинг гувоҳи бўляпмиз. Маълумки ташқи сиёсат бу — мамлакатнинг ички сиёсатидан, эҳтиёжларидан келиб чиқади. Ушбу ташриф ва халқаро мулоқотлардан асосий мақсадлар, авваламбор, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, ички имкониятларини максимал ишга солиш билан бирга хорижий инвестицияларни жалб қилиб Ўзбекистонда иш ўринларини кўпайтириш. Умуман аҳоли фаровонлигини ошириш ва бу орқали инсон қадрини улуғлаш”, — дейди Шерзод Асадов.
 

 

Қайд этиш керак, Шавкат Мирзиёев биргина сентябрь ойида Тожикистон, АҚШ, Германия каби давлатларга амалий ташриф билан борди. Октябрь ойи бошида эса Қатар пойтахти Доҳада бўлди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//