Жамият
Ўзгидромет 4-6 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, республиканинг шимоли ғарбида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5-6 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи эса 25-30 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика жанубида эса ҳаво ўзгариб туради, 4-5 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи эса 4-5 октябрда 27-32 даража илиқ бўлади.
Шимоли-шарқ ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, 4-5 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 4-5 октябрда 23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ