Жамият
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.
Тўраев 1938 йили Денов туманида туғилган. Назар Тўраев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988) унвонига, физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982) илмий даражаларига эга бўлган.
Назар Тўраев атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид соҳаларда илмий изланишлар олиб борган. У Ўзбекистонда биринчи бўлиб назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни амалга оширган.
Тўраев лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториясининг асосчиларидан биридир.
Академик 1990-1995 йилларда Олий Кенгаш депутати бўлган. 1998 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ