Маданият
Жорий йилнинг 29 сентябр – 2 октябр кунлари “Ипак йўли дурдонаси” ХВ Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтади.
Мазкур кинофестивалда дунёнинг 52 давлатидан 300 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва таҳлилчилар иштирок этади. Бу йилги кинофестиваль “Кино 5 кунда”, “Миллий кино”, “Марказий Осиё киноси” танловлари, 100 дан ортиқ тадбирлар, тақдимот ва намойишлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади.
Кинофестиваль жорий йилги Канн (Франция) кинофестивалида ғолиб топилган, француз режиссёри Жюстин Триенинг “Қулаш анатомияси” (Анатомиэ ДʼУне Чуте) фильми билан очилди.
Бу йилга кинофестивалга Сами Насери, Фредерик Дифентал (Франция), Эмир Кустурица (Сербия), Федор Бондарчук (Россия), Кшиштофф Занусси (Полша), Паула Карруэга (Аргентина) сингари дунё киносининг таниқли намояндалари иштирок этадилар. Кинофестиваль тадбирлари, кино намойишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Урганч сингари йирик шаҳарларида ўтказилади.
Фестиваль давомида таниқли хорижий ва маҳаллий киноижодкорлар иштирокида мастер класслар ва ижодий учрашувлар ўтказилади. Қувонарлиси Республика бўйлаб фестивалга тақдим этилган фильмларнинг бепул намойишлари бўлиб ўтишидир.
Шунингдек, Маданият кунлари, Бутунжаҳон кино кунлари, Европа Иттифоқи мамлакатлари кинофестивалини ўтказиш, фильмлар намойиши ва муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ҳам “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикда Тошкент халқаро кинофестивалига бўлган эътибор ва қизиқиш дунё миқёсида тобора ортиб бораётгани қайд этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ