Жаҳон
Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган номинал қиймати 20 000 тенге бўлган юбилей банкнотини муомалага чиқарди. Бу ҳақида Қозоғистон Миллий банки ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, юбилей банкнотида 27 та ҳимоя элементи мавжуд. Банкнотнинг дизайни муомаладаги банкнотлар билан бир хил услубда ишланган: олд томонида асосан вертикал тасвирлар, орт томонида горизонталь тасвирлар мавжуд. Банкнотда Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев портретининг голограмма тасвири, "Қазақ Елі” монументи ва "Мәнгілік Ел" зафар аркаси тасвирланган.
«Номинал қиймати 20 000 тенге бўлган юбилей банкнотаси Қозоғистон Республикаси бўйлаб барча турдаги тўловлар учун номинал қиймати бўйича қабул қилиниши керак», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига 10 000 тенге номиналидаги Элбошининг портрети туширилган илк юбилей банкнотаси 2016 йилда муомалага чиқарилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Барно
12:01 / 01.01.1970
Яхши