Маданият
Хабарингиз бор, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими ҳамда Oyina.uz портали Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан “Энг яхши ижтимоий карикатура” танловини эълон қилганди. Танловга келиб тушган 400 га яқин ижодий ишларнинг 10 донаси ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олиниб, Ойина.уз порталининг телеграм каналида эълон қилинди. Овоз йиғиш жараёни тугагандан сўнг ғолиблар икки йўналишда – ҳакамлар ҳайъати эътирофи ва мухлислар берган овозлар сонига кўра аниқланди.
Овоз бериш натижаларига кўра ғолиблар билан танишинг:
1-ўрин – Сарвар Фармонов, график рассом (1398 та овоз);
2-ўрин – Азизжон Қаҳҳоров, Ғиждувон туманидаги Миракон маҳалласи ёшлар етакчиси (1253 та овоз);
3-ўрин – Равшанбек Отамуродов, Урганч туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси (973 та овоз).
Ҳакамлар ҳайъати эътирофига кўра ғолиблар:
1-ўрин – Маҳмуджон Эшонқулов, карикатурачи рассом (Танловга 10 та карикатура юборган бўлиб, улардан фақат биттаси овоз йиғиш учун телеграм каналга қўйилди. Ҳакамлар ҳайъати ижодкорнинг танловга жўнатган бошқа ишларини ҳам кўриб чиқиб, айни йўналишда 1-ўринга муносиб топди. Рассомнинг карикатуралари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин);
2-ўрин – Умид Сулаймонов, график рассом (Танловга тўртта карикатура юборган, фақат бир дона сурати овоз бериш учун телеграм каналга жойлаштирилган. Ҳакамлар ҳайъати ижодкорнинг қолган ишларини ҳам инобатга олиб 2-ўринга лойиқ кўрди. Рассомнинг танловга жўнатган барча карикатуралари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин);
3-ўрин – Бобур Расулов, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси.
Улуғбек Истамтошев, Моҳинур Баҳодирова, Нилуфар Усмонова, Ҳамида Олимова рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, асосий ғолиблар: 1-ўрин (2 та) – 3 миллион сўм; 2-ўрин (2 та) – 2 миллион сўм; 3-ўрин (2 та) – 1 миллион сўм билан мукофотланади.
Oyinauz'ни телеграмда кузатинг
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ