Жаҳон
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг “Пирола” номли янги штамми кенг тарқалмоқда. Ҳозиргача мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олинди.
Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда. Чунки BA.2.86 деб аталган янги штамм иммун тизимининг ҳимоя реакциясига чидамли ва “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин.
“Пирола” илк бор шу йилнинг ёз фаслида аниқланганди. Шундан сўнг баъзи минтақаларда инфекцияни юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари бирмунча кўпайиши қайд этилди.
Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти BA.2.86 ни юқори юқувчанлик хусусияти туфайли ўз кузатуви остидаги штаммлар қаторига қўшди.
Айни пайтда “Пирола” беморларда иситма, йўтал, ҳолсизлик, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг қисман йўқолиши каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ