Маданият
17 сентябрь Адиблар хиёбонида ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 116 йиллиги муносабати билан “Аждодлар хотираси ёдимизда” мавзусида адабий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Тошкент молия институти Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Бобур Бобомурод кириш сўзи билан очилди.
Ўтказилган тадбирда Тошкент молия институти ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамда адабиётшунос олимлар сўзга чиқдилар. Улар адибнинг ҳикоя ва очерклари, қисса ва романлари, сатирик комедия ва лирик драмалари хусусида қимматли фикрлар билдирдилар.
(1).jpg)
Тадбир давомида Тошкент молия институти талаба-ёшлари томонидан ёзувчининг “Анор” ҳикояси асосида саҳналаштирилган саҳна намойиши катта қизиқиш билан томоша қилинди.
Хотира кечаси сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан фаол иштирок этган талаба-ёшларга китоблар улашилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ