Маданият
Академик, адабиётшунос олим, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наим Каримов вафот этди.
Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини тамомлаган.
1990 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида бўлим мудири бўлиб ишлаган. 1993 йилда унга филология фанлари доктори илмий даражаси, 1994 йилда эса профессор илмий унвони берилган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси фан арбоби бўлган.
Наим Каримов Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг кўп жилдли академик нашрларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган. Ўрта мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари учун ўзбек адабиётидан дарсликлар ёзган.
Наим Каримов Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти раиси, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ва “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси кенгаши раиси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори лавозимларида фаолият юритган.
У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига сазовор бўлган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази академик, илм-фан фидойиси Наим Каримовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ