Жаҳон
Перуда археологлар қазилма ишлари давомида жинси номаълум бўлган мўмиёланган жасадни аниқлашди.
Кахамаркиля туманидан топилган жасад Лима тоғларидан бир неча километр узоқликда кўмилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мўмиёнинг ёши 800-1200 атрофида. У тириклик вақти Анд тоғларида яшагани айтилмоқда.
“Ғалати томони шундаки, жасад арқонлар билан боғлаб ташланган, у ўлими олдидан юзини қўллари билан ёпиб олган”, дейди қазилма ишлари раҳбари, профессор Питер Ван Дален. Унинг тахминича, бу қандайдир урф-одат билан боғлиқ.
Мурда билан биргаликда тошдан ишланган меҳнат қуроллари, ўсимликларга мўлжалланган туваклар топилган. Мўмиёни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77714
Жамият
56703
Жамият
55925
Жамият
50977
Жамият
//
Изоҳ йўқ