Маданият
UNESCO бош қароргоҳида Дмитрий Янов-Яновский асарининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унга кўра, Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилиши муносабати билан UNESCO бош қароргоҳида атоқли бастакор Дмитрий Янов-Яновский асарининг жаҳон премьераси ҳам бўлиб ўтди. Бастакор “Зиж — буржлар таронаси” асарини Шарқнинг тўрт буюк мутафаккири: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек сиймосига ҳурмат тариқасида яратган.
“Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ижроси санъат ихлосмандларини Ўзбекистон маданий-тарихий меросининг янги қирралари билан таништирди”, — дейди Саида Мирзиёева.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ