Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири бўлди

Сақлаш
14:19 / 07.09.2023 884 0

Украина Олий Радаси янги мудофаа вазири этиб Умеров Рустем Энверовични тайинлади.

 

Рустем Умеров – келиб чиқиши мусулмон қрим-татар бўлган украиналик тадбиркор. Унинг оиласи 1944 йилда Қримдан Марказий Осиёга кўчириб юборилган. Умеров 1982 йил Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. 1980 йиллар охирида қрим-татарларни ватанига қайтариш бошланганида, Умеровлар оиласи Қримга қайтишга муваффақ бўлган.

 

У “Қрим татарлари жамияти” жамоат ташкилотининг асосчиларидан бири, шунингдек, қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Жемилевнинг маслаҳатчиси бўлган. 2019 йилда Умеров Олий Рада депутати бўлди. У 2022 йилдан бери Украина Давлат мулки жамғармасини бошқариб келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//