Маданият
4 сентябрь куни ЮНEСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

“Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади.
Шу ўринда Ўзбекистон ЮНEСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини мамнуният билан маълум қиламан! Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНEСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади”, деб ёзган у.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ