Жамият
Гулистон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари оилавий болалар уйини ташкил қилди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, ҳоким ўринбосари Лазизбек Ахмедов ва унинг рафиқаси Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси»дан 4 нафар ўғил ва 2 нафар қизни тарбияларига олиб, «Янги Ўзбекистон болалари» номли оилавий болалар уйини ташкил этган.
Шунингдек, оиланинг уч ўғил ва бир қизи бўлиб, ўғиллари мактабда, қизи эса мактабгача таълим ташкилотида таҳсил олмоқда, - дейилади хабарда.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ