Кўчат экишга сохталик билан ёндашганлар лавозимларидан озод қилинди

Сақлаш
22:03 / 29.11.2021 1017 0

Ижтимоий тармоқлар орқали бир нечта кишилар кўчат экиш жараёнида уни экмасдан, суратга тушиб, яна олиб кетаётгани ҳақида видео тасвирлар тарқалди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан “Боғ кўча” маҳалла раиси Қ.Очилдиев, маҳалла раисининг ўринбосари М.Акбаровга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

 

Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э. Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//