Маданият
Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлишгани оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Жумладан, 2022-2023 йилларда:
– “М.” хусусий корхонаси раҳбари Х. М. ва бошқалар “Янгиариқ” маҳалласидаги VII асрга оид “Жартепа” археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд. сўмлик;
– фуқаро Э. М. ва бошқалар “Катта Совур” маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид “Қоровултепа” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн. сўмлик;
– фуқаро Т. Т. ва бошқалар “Соуртепа” маҳалласидаги I - V асрларга оид “Савуртепа 2” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ