Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ҳамда кино кунлари, ижод ва илм-фан арбобларининг учрашувлари мунтазам ўтказилади

Сақлаш
20:44 / 23.08.2023 1203 0

Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.

Музокараларда маданият соҳасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.


Яқинда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари катта муваффақият билан ўтди. Ушбу тадбирлар доирасида Бокуда ўзбек мумтоз адабиётининг буюк вакили Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилига таржима қилинган “Ўткан кунлар” романи тақдимот қилинди.

Маданият ва кино кунлари, ижод ва илм-фан арбобларининг учрашувлари мунтазам ўтказиб бориладиган бўлди. Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ёшлар форуми ташкил этилади.

Етакчилар Бирлашган Миллиатлар Ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, МДҲ, ЕХҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама институтлар доирасида ҳам самарали мулоқотни давом эттиришга аҳдлашиб олдилар.

 

- Бугунги музокаралар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишимиз қатъий эканини яна бир бор намойиш этди. Саъй-ҳаракатларимиз аниқ натижаларга қаратилган, - деди Ўзбекистон Президенти сўзининг якунида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//