Боғча ходимларининг маоши оширилиши бўйича 3 хил вариант кўриб чиқилаётгани маълум қилинди

Сақлаш
11:08 / 29.11.2021 1356 2

Мактабгача таълим вазирлигида журналистлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда тизимда учраётган коррупция ҳолатлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

“Oyina.uz” мухбири Инобат Аҳатованинг хабар беришича, мулоқотда журналистлар боғча ходимлари, айниқса, ошпазларнинг маоши камлиги, вазирлик мутасаддилари бу борада қандай таклифларни илгари сураётгани, яқин келажакда қанақа ўзгаришлар кутилаётгани билан қизиққан.

 

Саволга жавоб беришга тараддудланган мактабгача таълим вазири ўринбосари Нодир Муслитдинов асосий масала қолиб, негадир озиқ-овқатлар сифати ҳақида узоқ вақт тўхталиб, охири маош мавзусида икки оғизгина гапириб ўтди.

 

– Ҳозирги кунда биз тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаганмиз, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқяпмиз. 2022 йилда бу борада ўзгариш бўлишини кутамиз, – деган ноаниқ жавоб журналистларни қониқтирмади.

 

ОАВ ходимлари мутасаддининг жавоби етарли бўлмагани, бу борада вазирлик қандай аниқ таклифлар берганини қайта сўради.

 

– Мен ҳозир сиз хоҳлагандек айта олмайман, маълумотларим қўлимда эмас, тўғри тушунинг. Биз юқорига ходимларнинг маошини ошириш ҳақида таклиф киритганмиз. Тўғри тушунинглар, бу фақат бизнинг вазирлик миқёсида ҳал этиладиган масала эмас, лекин таклиф берганмиз, ҳисоб-китоб қилинган. Таклифда 3 та вариант бор, ҳар хил этапда, ҳар хил миқдорда ошириш назарда тутиляпти. Айнан қайси таклиф маъқулланиши бизга ҳам қоронғи, – дея қўшимча изоҳ берди Нодир Муслитдинов.

2 Изоҳлар

Дилдора Худоёрова Ибодуллаевна

06:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум ман Худоёрова Дилдора Ибодуллаевна ман ДМТТда услубчи булиб ишлайман 0,5 ставкада ташкилотимизда 4 гурух бор, яна кушимча 9 та киска муддаттли гурухлар бириктирилган яна 11 ОНМТТ хам юклаб берилган шунча гурух 0,5 ставка учун куп эмасми маълумотим олий..

Jamila

06:01 / 01.01.1970

Oilaviy nodavlat MTMlarga ham oshpaz shtati beringizlar xurmatli yuqoridagilar

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//