Сергелидаги ишчилар ётоқхонасида чиққан ёнғинда 18 киши жароҳатланди

Сақлаш
15:04 / 29.11.2021 1397 0

 

Бугун, 29 ноябр куни соат 05:05да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Uzmill” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.  Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08да етиб бориб, ёнғин соат 05:29да қуршаб олинган ва соат 05:43 да батамом ўчирилган.

 

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ,  ИИБ, ССБ,   Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил этилган.

 

Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//