Маданият
Эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 14 августдаги «Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорида белгиланди.
Шунингдек, ҳужжатда моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил қилиниши кераклиги қайд этилди.
Бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ