Жамият
Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги спорт мактаби собиқ директори 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, дея хабар бермоқда Китоб тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, август ойида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори бўлган М.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига 1,5 млн сўмни пора тариқасида олаётганида ДХХ ҳамда Бош прокуратура департаментининг Китоб тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида ушланган.
Туман ҳокимлигига кўра, Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида М.Х. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77602
Жамият
56653
Жамият
55854
Жамият
50915
Жамият
//
Изоҳ йўқ