Маданият
Нуфузли турк нашриётларидан бири “Baygenç Yayıncılığı”да таниқли журналист ва шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Олимжон Ўсаровнинг “Aşktan Bir Dünya Kuracağim” (Муҳаббатдан Ватан қураман) номли шеърлар тўплами чоп этилган эди.

Куни кеча Туркиянинг Аланья шаҳрида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоирлар ва ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир Алания ҳокими ўринбосари, ёзувчи Абдулла Акбаш ва Журналистлар жамияти президенти Ферит Кесенларнинг нутқи билан бошланди. “Baygenç Yayıncılığı” нашриёти раҳбари Арслан Байир тўпламда шоирнинг Ватан, истиқлол, муҳаббат мавзусидаги энг сара шеърлари ўрин олганини ва у 10 000 нусхада чоп этилганини таъкидлади.
Шунингдек, тақдимотда тарихчи Ўгуз Корум, ёзувчи ва шоирлар – Аҳмет Олгун, Зелиха Башар Онер, Айшегул Билир Ўружу, Гарип Горгулу, Угур Саригуллар китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Аланья шаҳри Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги машҳур туристик маркази ҳисобланади ва ёз фаслининг бу даврида кўплаб шоир ва ёзувчилар айнан Аланьяда ижодий таътилда бўлишади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ