Жаҳон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги вариантини “ташвишли”, яъни “Omicron” деб номлади.
Таъкидланишича, вирус жуда кўп мутацияланиши эҳтимоли мавжуд, дастлабки маълумотлар қайта зарарланиш хавфи ҳам юқорилигини кўрсатмоқда.
Илк бор бу штамм белгилари Жанубий Африкада аниқланди ва тез орада Ботсвана, Бельгия, Гонконг, Германия, Италия, Нидерландия ва Исроилда ҳам вирусга чалинганлар борлиги маълум қилинди.
Ҳозир бир қатор давлатлар Африка қитьаси жанубига боришни ва ўша ҳудуддан қайтишни вақтинча чеклаган.
ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади. Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда.
Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғишмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ