Маданият
2022 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан бўлиб ўтган музокараларда Қозоғистонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши маълум қилинган эди. Қайд этилишча, музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинган.
Шу муносабат билан баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди ва Остона шаҳрида ўрнатилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида қад ростлаган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51002
Жамият
//
Изоҳ йўқ