Фарғонада яна бир Маънавият ва маърифат маскани очилди

Сақлаш
22:20 / 04.08.2023 1982 0

Мустақилликнинг 32 йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Маънавият ва маърифат маркази фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов, туман ҳокимлиги масъуллари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

 

 

Туман марказида қад ростлаган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида.

 

 

“Бундай масканлар аҳолининг, ёшларнинг мулоқот майдони бўлиши керак. Тадбирбозлик, насиҳатгўйликдан кўра, ташвиқотнинг таъсирчан усулларига ўтиш вақти келди. Бунда эса Маънавият масканларининг ўрни жуда зарур”, дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов.

 

Кейинги икки йилда Фарғона вилояти шаҳар-туманларида барча замонавий шароитлар ва қулайликларга эга 12 та Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди. Жорий йилда эса яна шундай 7 та маскан иш бошлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//