Жамият
Кун сайин нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида ҳам вакцинация жараёни тез суръатда ўсиб бормоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда 4.2 миллиард жаҳон аҳли COVID-19 га қарши вакцина билан эмланган. Хўш, ҳукумат аъзолари ҳам эмланмоқдами,деган савол туғилиши табиий. Албатта, вазирлар, сенаторлар, депутатлар ва бошқа давлат ташкилотлари вакилларининг вакцинация қилиб борилаётгани ОАВ да кенг ёритиб борилмоқда. Маълум бўлишича, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам рўйхатга олинган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган.
— Сўнгги вақтда менга Вазир вакцина олганми деган савол билан кўп мурожаатлар келиб тушмоқда. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов рўйхатга олинган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган, — деб ёзада Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Қобулжанов. — Шу билан бирга, барчангизни вакцина олишга чорлайман. Зеро, пандемияни тўхтатишнинг бошқа иложи йўқ.
Вазирнинг навбатдаги вакцинани олганидан сўнг суратини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман, дейилади вакилнинг маълумотида.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ