Маданият
Ўзбекистонлик карикатурачиси Маҳмуджон Эшонқуловнинг асари халқаро танловда юқори ўринни эгаллади. Бу ҳақда ижодкор ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилди.
“E-mail орқали хушхабар келди. Кипр давлатида ўтказилган “Ўн иккинчи Халқаро карикатура танлови”да менинг ушбу карикатурам 3 ўрин мукофотига лойиқ кўрилибди”, дейди у.
Маълумот учун, Маҳмуджон Эшонқулов “Дунё карикатурачи рассомлар уюшмаси” (UWC) аъзоси. Унинг ижод намуналари Япония, Болгария, Сербия, Хитой, Италия, Франция, Полша, Туркия, Корея, Бразилия каби мамлакатларнинг Юмор ва Карикатура музейлари ҳамда архивларидан жой олган. Асарлари халқаро кўргазма ва танловларда 250 дан зиёд совринли ўринларни олишга муваффақ бўлган.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ