
Маданият
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991). Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. У, шунингдек, «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифидир.
Oyina.uz жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ