Ўзбекистон ҳудудига янада иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти

Сақлаш
03:46 / 21.07.2023 1773 0

“Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши ва чанг-тўзонлари бўлишидан огоҳлантирди.

Унга кўра, 24—27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Шу сабабли ҳарорат:

24—25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даражагача;
24—27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даражагача;
25—27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 41-42 даражагача кўтарилади.

24—26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача, баъзи жойларда 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

 

 

Оyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//